Kitabi KnigiKITABI-KNIGI

Оловли Юраклар

Азоб чекканлар овози

URL copied to clipboard
Language
Ўзбек (Кирил)
Translations
Categories

Таранинг отаси айтган хайрлашув сўзлари ўн олти ёшли қизни шундай фикрга етаклади – ўз ҳаётини қутқариш учун, у тезда қочиши керак. Ярим жон ҳолатигача дўппосланган Тара – машҳур Покистонлик мусулмоннинг қизи – ҳеч қандай овқатсиз ва тиббий ёрдамсиз, худди қамоққа ташлангандек, ўз хонасига қамаб қўйилганди.

Буларнинг барига, уни Муқаддас Китоб ўқиб ўтирганида кўриб қолишгани сабаб бўлди. Таранинг ҳикояси саккизта қўрқмас масиҳий аёллар ҳақида ҳикоя қилувчи «Оловли юраклар» китобидаги ҳикоялардан бири холос.

«Масиҳ учун телба бўлганлар» ва «Ҳаддан зиёд содиқлик» номли машҳур китобларнинг ҳамкорликдаги муаллифи Азоб чекканлар овози, сизларга имон қаҳрамонларининг ҳақиқий ҳикояларини тақдим қилади. Ушбу аёллар бутун дунёда мана шундай қийинчиликлар билан дуч келаётган сон-саноқсиз аёлларнинг вакилаларидир. Уларнинг имон намунаси ва ғайрати, сизларни оловли юрак билан Масиҳнинг орқасидан эргашишга илҳомлантиради.

«Аёллар ҳар доим Масиҳнинг ишида аҳамиятли рол ўйнаган. «Оловли юраклар» китоби саккизта аёлнинг хизматини тасвирлаб беради ва уларнинг асосий хизмати дунёдагиларга Исонинг Тирилиши ҳақида ва Унинг тирилиши орқали дунёга севги, иноят ва кечирим келганини айтишдан иборат. Буни қўлдан бой берманг!»

Мэри Грэхем, «Имон аёллари» ташкилоти президенти