KITABI-KNIGI

Қонунлар: 14та дарс

Альфа ва Омега, Ражап ва Лайло Ойдин
Ссылка скопированa в буфер
Читать

Ўн турт дарсдан иборат бўлган ушбу қўлланма сизни ажойиб бир китоб — Қонунлар китоби билан таништиради. Эски ва Янги Аҳдларни тушунишда Қонунлар китоби пойдевор вазифасини бажаради. Зотан, бу китобдаги хабар нафақат Эски Аҳд даврида яшаган Исроил халқига, балки бугунги ҳамма замондошларимизга ҳам бирдай тааллуқлидир. Бу қўлланма Ўрта Осиёда истиқомат қилаётган масиҳийлар учун кичик гуруҳларда ўрганиш мақсадида махсус яратилган. Ҳар бир дарснинг таркибига кўплаб саволлар киритилган, ўша саволларга жавоблар эса ҳар бир дарснинг охирида берилган. Сиз ушбу қўлланмадан фойдаланар экансиз, мурувватли Худойимизни янада яқинроқ таниб-билишингизга тилакдошмиз, ахир У ҳаммамиз учун буюк ишлар қилган!